“Оскар”нинг навбатдаги энг яхши режиссёри маълум бўлди, дея хабар қилмоқда Кinonews.ru нашри.
“Энг яхши режиссёр” номинациясида Альфонсо Куарон “Рим” (“Рома”) фильми учун ғолибликка сазовор бўлди. У Йоргос Лантимос, Адам МакКэй, Спайк Ли ва Павел Павликовский каби режиссёрларни ортда қолдирган.
Альфонсо Куарон бундан аввал ҳам бир қатор нуфузли мукофотларни қўлга киритган эди.






