АсосийDunyo

Олимлар Хеопс пирамидасига ўғирликка тушишди

Уч нафар немис олими ҳамда олти мисрлик мансабдор Қоҳира суди томонидан Хеопс пирамидасидаги маълумотлар ёзилган қадимий тахтачани ўғрилагани учун беш йилдан қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Ушбу жазо Германия фуқароларига сиртдан қўлланилади, дея маълумот бермоқда ТАСС.

Воқеа 2013 йилда содир бўлган. Ўғрилар пирамидадан олиб чиқиб кетган тахтачага фираъвн Хуфунинг исми ёзилган эди. Шунингдек, бошқа нарсалар ҳам олиб кетилган. Немис олимларига бу ишни амалга оширишда Гиза пирамидаси ходимлари ёрдам беришган.

Ўғрилар фақатгина махсус рухсатнома ёрдамида кириш мумкин бўлган мақбара ичига киришга муваффақ бўлишган. Шу жараёнда улар пирамидага тақиқланган мосламани олиб киришган.

Ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган нарсаларни ўрганиш орқали олимлар пирамида эрамиздан аввалги 2500 йилларда бунёд этилганлигини, яъни қадимий Мисрга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини аниқлашган.

Қоҳира прокуратураси ушбу маълумот “мамлакат манфаатларига зиён етказади” дея эълон қилди.

Ишнинг асосий иштирокчиларидан бири мамлакатнинг қадимий ишлар бўйича собиқ давлат вазири Заки Хавасдир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар