АсосийHi-tech

Nokia номи ишлатилмаган илк Lumia смартфони расман тақдим этилди

Ўта арзон нархдаги илк Microsoft Lumia 535 смартфони бугун, 11 ноябрь куни расман тақдим этилди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Microsoft компанияси Lumia смартфонларида Nokia номидан воз кечиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Lumia 535 эса илк шундай смартфон бўлди. Бироқ, у Nokia Lumia смартфонларидан умуман фарқ қилмайди ва Windows Phone операцион тизимида ишлайди.

Lumia 535 смартфонида 5 дюйм 540×960 пикселли дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1 Гб тезкор хотира, ҳар бири 5 мегапикселли олд ва орқа камера ўрнатилган.

Смартфон қуйи хусусиятларга эга ҳисоблансада, унинг олд камераси бу турдаги смартфонлар орасида жуда яхши — унда рангларни автоматик равишда тиниқлаштирувчи функция ҳамда кенгроқ тасвир олиш имконияти яратилган.

Microsoft Lumia 535 смартфони Осиё мамлакатлари ва Россия учун мўлжалланган. У ноябрь ойидан тахминан 130 доллар нархда сотила бошланиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар