Австралиянинг Кэмпбелл-Таун полицияси ходимлари йўл ҳаракат қоидаларини бузган қоидабузарни ит ёрдамида қўлга олди, дея хабар бермоқда moya-planeta.ru.
Уларнинг айтишича, кечаси соат иккиларда коала белгиланмаган жойдан трассани кесиб ўтган.
Ходимлардан бири жониворни тўхтатган ва йўллардаги хавф тўғрисида суҳбат ўтказган. Бироқ пиёда унинг гапларига қулоқ солмасдан, йўлида давом этган. Бир неча дақиқа давом этган кўплаб огоҳлантиришлар ва қувлашлардан кейин коала қўлга олинди ва поилция машинасига жойлаштирилди.





