АсосийJamiyat

Самарқанддаги Сиёб деҳқон бозори фаолиятида камчиликлар аниқланди

'Самарқанддаги Сиёб деҳқон бозори фаолиятида камчиликлар аниқланди'ning rasmi

Самарқанд шаҳри Сиёб деҳқон бозори ва атрофидаги ҳудудда ўтказилган ўрганиш натижасида 495 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида камчиликлар кузатилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жумладан, 161 та ҳужжациз фаолият юритиш, 38 та фаолият тури гувоҳномага мос келмаслиги, 57 та назорат касса машинасини ўрнатилмаганлиги, 57 та банкдан ҳисоб рақами очилмаганлиги, 59 та тўлов терминаллари ўрнатилмаганлиги, 54 та ижара шартномаси тузилмаганлиги, 13 та кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмаганлиги ва 56 та тадбиркорлар томонидан норасмий ёлланма ишчиларни ишлатиш каби ҳолатлар аниқланган.

Ҳудуддаги 177 та хўжалик юритувчи субъектларнинг камчиликлари тўлиқ бартараф этилди.

    Бошқа янгиликлар