АсосийShou-biznes

Жасур Умировдан янги тарона: "Эркатой"

Ноодатий йўналишдаги қўшиқлари ва клиплари орқали кўплаб юракларни забт этишга эришган Жасур Умиров яна бир янги ижодий ишини тақдим этди, дебёзмоқда popcorn.uz.

Шўх оҳангдаги янги тарона "Эркатой" дея номланади. Қўшиқ Жасур Умировнинг ғояси асосида яратилган бўлса, унда "хонанда эркатой қизлардан азият чекибди" дея хулоса қилиш мумкин. 

Рақсбоп таронанинг мусиқасини Темур Раҳмон басталаган, матнини эса Зафар Қодиров ёзган.

"Эркатой" каби шўх йўналишдаги тароналар ташриф қоғозига айланиб қолган Жасур Умировнинг мухлислари бу қўшиқ учун клип ҳам суратга олиш таклифини билдиришди.

    Бошқа янгиликлар