АсосийDunyo

Албанияда норозилик намойишлари ўтказилмоқда

'Албанияда норозилик намойишлари ўтказилмоқда 'ning rasmi

Албанияда мухолифат кучларинии қўллаб-қувватловчилар томонидан норозилик намойишлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Day.Az нашри.

Минглаб албанияликлар парламент биноси олдига тўпланиб, ҳукуматдан коррупцияга қарши чоралар кўришни талаб қилишмоқда. Улар айрим ҳукумат вакилларини жиноий гуруҳлар билан алоқада бўлганликда ва бирга иш кўрганликда айблашмоқда. Одамлар турли ёзувлар туширилган плакатларни кўтариб олишган. Парламент биноси эса полиция томонидан қаттииқ қўриқланмоқда. Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот органлари намойишчиларга қарши бирор чора кўрганича йўқ.

    Бошқа янгиликлар