Колумбиянинг Венесуэла билан чегарадош ҳудудида улкан тирбандликлар юзага келмоқда, дея хабар берди Trend нашри.
Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуронинг буйруғи билан ўрнатилган тўсиқлар туфайли ушбу ҳудудда ҳаракат деярли тўхтаб қолган. У мамлакатга АҚШ ва бошқа давлатлардан кириб келаётган гуманитар ёрдамни қабул қилмаслик мақсадида йўлларни тўсиб қўйган. Ҳозирда чегара қисмида келиб чиққан тирбандлик бир неча км.гача чўзилган. Одамлар эса соатлаб вақтларини йўлда ўтказишга мажбур бўлишмоқда.






