Бухорода ўтказилаётган Зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форуми ҳаётга татбиқ қилса бўладиган таклифлар берилаётгани учун ҳам эътиборга лойиқ.
Форум доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида форум қатнашчилари Бухоро шаҳрига туристлар оқимини кўпайтириш бўйича бир нечта яхши маслаҳатлар беришди. Улардан бири – Бухоро аэропортини “очиқ осмон” форматига ўтказиш. Малазиялик мутахассиснинг айтишича, чет эллик меҳмонлар учун аввал Тошкентга қўниб, сўнг Бухоро ёки бошқа шаҳарларга бориш ноқулайлик туғдиради.
Умуман олганда, Бухоронинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича фойдали фикр ва мулоҳазалар кўп янграмоқда. Кузатишда давом этамиз.

Фото: Камил Еникеев






