АсосийJamiyat

Ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

'Ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралда “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, жорий йил чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Эслатиб ўтамиз, илгари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақириларди.

    Бошқа янгиликлар