АсосийJamiyat

Қибрайдаги ёнғин сабабли Тошкентнинг бир қисми сувсиз қолди

'Қибрайдаги ёнғин сабабли Тошкентнинг бир қисми сувсиз қолди'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 февраль санасида Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган вилоят электр тармоқларига қарашли электр станциясида ёнғин содир бўлганлиги сабабли сув узатиш қурилмалари (насос) иши тўхтаган.

Шу боис, ҳозирда Тошкент шаҳрининг туманларида сув босимининг пасайиши ва айрим туманларда узилишлар содир бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун шаҳар маъмурияти узр сўрайди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар