АсосийShou-biznes

Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига вазир ўринбосари − «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори Баҳодир Аҳмедов тайинланди, деб хабар бермоқда 12news.uz.

Аввалроқ, 2014 йилнинг март ойида Президент қарори билан «Ўзбекнаво» раҳбари лавозими маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари даражасига чиқарилгани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 17 октябрь куни Президент қарори билан 2013 йил февраль ойидан буён маданият ва спорт ишлари вазири лавозимини эгаллаб келган Минҳожиддин Ҳожиматов истеъфога чиқарилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар