Франциянинг Марсел шаҳрида номаълум шахс томонидан ҳужум содир этилди, деб хабар берди Day.Az нашри.
Хабарларга қарганда, Марселнинг тарихий маркази олдида қуролланган шахс ўткир пичоқ билан атрофдаги одамларга ҳужум қилган. Воқеа туфайли 4 киши жароҳат олиб, касалхонага етказилди. Жиноятни содир этган шахс эса полиция томонидан қўлга олинди. У 36 ёшли эркак бўлиб, ҳозирча нима сабабдан ҳужумни содир этгани номаълум.






