АсосийJamiyat

Олий суд раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов қўлга олинди

'Олий суд раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов қўлга олинди'ning rasmi

Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов бугун, 21 февраль ўз хизмат хонасида қўлга олинган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Баҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди.

У ўз вазифасига 2017 йилнинг 1 июнида киришган.

Бундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар