Фалокат пайтида 295 киши ҳалок бўлган Жанубий Кореянинг “Севол” кемаси капитани 36 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилинди, дея хабар бермоқда “Ренхап” агентилиги.
Шундай қилиб, 69 ёшли ли Чжун Сок ўлим жазосидан қутулиб қолди. Ушбу ҳукмни Кванжу шаҳрида ўтган суд қарор қилди. Капитан фавқулодда вазиятлардаги масъулиятсизлиги сабабли инсонлар ўлимига сабаб бўлганлиги учун айбдор деб топилди, аммо у қотиллик амалга оширганликда айбланмади.
Сешанба куни Жанубий Корея ҳукумати кема фалокати натижасида йўқолганларни қидириш ишларини тўхтатганлиги маълум бўлди.





