Малдивнинг собиқ президенти Абдуллоҳ Ямин ҳибсга олинди, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.
У ҳукумат тепасида бўлган вақтида катта миқдордаги пул миқдорини ноқонуний тарзда ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Уни қамоққа олиш бош прокуратура томонидан талаб қилинган. Аввалроқ коррупцияга қарши кураш комиссияси маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар корпарациясидан 92 миллион доллар миқдоридаги маблағ яширин тарзда бошқа ҳисоб рақамига ўтказилганини аниқлаган эди. Бу ҳолат эса Абдуллоҳ Ямин билан боғлиқлиги хабар қилинмоқда.






