АсосийDunyo

Сербия президенти Албания бош вазири билан учрашишни рад этди

Сербия президенти Белградда расмий ташриф билан бўлиб турган Албания бош вазири Эди Рама билан  меҳмоннинг турли иғволари сабаб учрашувни бекор қилди, дея хабар бермоқда президенти матбуот хизмати.

Рама Сербияга икки кунлик ташриф билан душанба куни келган бўлиб, Сербия бош вазири Александр Вучич билан учрашди. Шундан сўнг уни президенти қабул қилиши зарур эди.

Бироқ душанба кунги чиқишда Рама журналистлар олдида Косованинг мустақиллиги ҳақида гапририб, Сербияни ҳам Косова суверенитетини тан олишга чақирган, дея хабар беради РИА Новости.

    Бошқа янгиликлар