Венесуэлада АҚШдан юборилган инсонпарварлик ёрдамини мамлакатга олиб киришга қаратилаган янги оммавий ҳаракатлар серияси бошланди, дея хабар қилмоқда News.day.az нашри.
Ўнлаб давлатлар томонидан муваққат президент сифатида тан олинаётган мухолифат сиёсатчи Хуан Гуайдо нима бўлишидан қатъий назар кўнгиллиларни Колумбияда қолган гуманитар ёрдамни мамлакатга олиб кириш учун жалб қилиши ҳақида маълум қилган. Ушбу мавзу бўйича Гуайдо ва Венесуэланинг амалдаги раҳбари Николас Мадуро ўртасида қарама-қаршилик юзага келмоқда.






