Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида футбол ишқибозлари иштирокида жанжалли ҳолат содир бўлди, деб хабар берди Day.Az нашри.
Маракана стадионида маҳаллий “Флуминенсе” ва “Васко да Гама” футбол клублари ўртасида ўтган ўйиндан сўнг ҳар иккала томон мухлислари орасида низо юзага келган. Вазиятни бартараф этиш учун келган полиция эса, аксинча, йирик тўқнашувларга сабаб бўлди. Воқеа туфайли 29 киши жароҳат олган. Маълумотларга қараганда, учрашувдан аввал иккала жамоа ишқибозлари стадионнинг жанубий қисмида қайси клуб мухлислари ўтириши борасида баҳслашиб қолишган эди.






