Туркия муҳожирлик хизмати ходимлари мамлакатнинг турли ҳудудларида 50 нафар ноқонуний муҳожирни қўлга олди.
"Anadolu Ajansi" хабарига кўра, улардан жами 11 килограмм марихуана олиб қўйилиб, барчаси махсус муассасага келтирилган, бу ерда уларни ватанларига қайтариш масаласи кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия муҳожирларнинг Европага ўтишлари учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Ўтган йили турк муҳожирлик хизмати ходимлари томонидан 265 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир қўлга олинган.






