23 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида юртимиз ахборот технологиялар соҳасидаги биринчи халқаро трендлар, дастурий лойиҳалар ва глобал инновацион дастурий таъминотларига бағишланган "EPAM Insider" анжумани бўлиб ўтади.
Анжуман мамлакатимизнинг АКТ соҳаси мутахассислари ўртасида ҳамкорлик мулоқотини яратиш, ўзаро тажриба алмашиш платформасини шакллантириш, соҳадаги халқаро ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Мазкур анжуманда ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, талабалар билан бир қаторда глобал тенденциялар ҳақида кўпроқ маълумот олиш истагидаги фуқаролар иштирок этишлари мумкин.






