Австралияда акула сайёҳга ҳужум қилди, деб хабар қилди Лайф.ру нашри.
Воқеа Янги Жанубий Уэльсдаги Белонгил-бич пляжида содир бўлди. Йиртқич акула қирғоқдан бор-йўғи 15 метр узоқликдаги масофада сёрфинг доскасини тишлаб узиб олди. Бахтли тасодиф туфайлигина турист омон қолган ва касалхонага етказилган.
Ушбу воқеадан сўнг пляж бир неча кунга ёпилган.






