Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эндиликда сувда ҳам супермаркетлар хизматидан фойдаланиш мумкин, деб хабар қилмоқда Корееспондент.ру нашри.
Сувда ҳаракатланувчи супермаркетлардан мижозлар озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсаларни топишлари мумкин. Бу асосан дам олувчи сайёҳлар учун мўлжалланган.
Келажакда сувда чакана савдо дўконларидан ташқари тез тиббий ёрдам хизматини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.






