Буюк Британиянинг “Flybmi” авиакомпанияси ўзини банкрот деб эълон қилди, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.
Бунга эса Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ва бунинг ортидан келиб чиқаётган ёқилғи нархи билан боғлиқ муаммолар сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Мамлакатнинг бошқа авиакомпаниялари ҳам яқинлашиб келаётган Brexit туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда. Баъзи компаниялар эса энг ёмон ҳолатларга тайёргарлик кўришаётганини маълум қилган. “Ryanair” авиакомпанияси эса ўз резервларини ёпиб қўйди. Мамлакат Евроиттифоқдан келишувсиз чиққан тақдирда 3 ҳафталик муддат ичида барча рейслар кечиктирилиши мумкин.






