Чимкентнинг Қурсай мавзесида 13 ёшли бола олов ичида қолган хусусий уйдан икки нафар болани олиб чиқди. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар департаменти маълум қилди.
ФВД маълумотларига кўра, "Жанақурилис" кўчасида жойлашган хусусий уйда шанба куни ёнғин юз берган. Бу вақтда уйда уч нафар бола бўлган. Болаларнинг каттаси ёрдам сўраб қўшниларникига югуриб чиқади. 13 ёшли қўшни бола ўт ўчирувчилар бригадаси келгунга қадар уч ва беш ёшли икки болани кўчага олиб чиқади.
Майдони 60 квадрат метрга тенг уй бутунлай ёниб кулга айланди.
Ўт ўчирувчилар алангани икки соатда ўчиришди. Алангадан қутқарилган болаларнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.






