Дунё футболи афсонаси Зайниддин Зидан футболчилик фаолиятини ёдга олиб ўтди.
"Мен ҳар доим ҳиссиётга таяниб ўйнар эдим. Мудом кучлироқ футболчи бўлиш учун интилардим, аммо барча ўйиним ҳар доим миямда турарди. Кейинги ҳаракатимда нима қилиш лозимлигини ҳар вақт ҳис қила олганман. Келгуси сонияда нима бўлишини рақиб ҳимоячисидан олдинроқ сезардим.
Ҳа, мен ҳали фаолиятимни давом эттирсам бўларди. Аммо бунинг учун орқароқда ўйнашимга тўғри келарди. Менинг энг кучли томоним эса ҳар доим ҳужум ортида ўйнаш ва охирги узатмани бериш бўлган. Шу сабабли рақиб дарвозасига яқин бўлсам ўзимни яхши сезардим.
Менимча ҳужумда жамоамга кўпроқ самара келтирганман. Менга голли вазиятларни яратиш ёқарди. Бу менинг ўйиним эди. Шунингдек ўзим гол уришдан кўра жамоадошларимга гол уриш имконини яратиб беришни ҳам кўпроқ ёқтирганман", - дейди Зидан.
Манба: www.soccer.ru





