2020 йил 18 декабрда катта экранларга “Аватар 2” фильми чиқарилиши маълум бўлди, дея маълум қилмоқда Рopcornnews.ru нашри.
Бу сафар воқеалар Пандоранинг сувостида бўлиб ўтади. Фильм давомида Жейк ва Нейтири ҳамда уларнинг фарзандлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Бу сафар актёрлар сафига Кейт Уинслет қўшилган. Фильм воқеалари сувостида кечгани боис актриса сувостида узоқ вақт юришни ва сузишни машқ қилиб, у сувостида нақ етти дақиқа нафас олмасликни ўрганди.






