Чехияда ҳозиргача гестапога тегишли ер участкаси борлиги аниқланди, деб хабар қилди Кorrespondent.net нашри.
Бюрократик хатоларга кўра ер янги эгаларига топширилмаган.
Чехиянинг жануби-шарқидаги 30 квадрат метр участка ўша пайтда жуҳуд оиласига тегишли бўлган. Немислар босқинидан сўнг эса, 1943 йили ер гестапо тасарруфига ўтган. Аммо эътиборсизлик туфайли ҳужжатларда ҳамон ер эгаси деб маҳаллий гестапо кўрсатилиб келинган.
Ҳозирда ушбу ер участкаси маҳаллий ҳокимиятга ўтказилган.






