Шу кунларда актёр Уилл Смит нима учун “Матрица” филмида суратга тушишдан воз кечгани ошкор қилди, дея хабар қилмоқда Кinopoisk.ru нашри.
2000-йилларнинг бошларида Уилл Смит “Қора кийимли одамлар” ва “Мустақиллик куни” фильмларида суратга тушиб, катта шуҳратга эришган эди. Ана шундай кунларнинг бирида ака-ука Вачовскийлар ундан ўзларининг янги фильмларига бош ролни ижро этишни сўрайди. Фильм аллақандай роботлар, кунг-фу ва компьютерлар ҳақида экан. Фильмда Уилл қора костюмда сакраб, турли трюкларни юажариши керак эди.
Ўша пайтда Вачовскийлар “Алоқа” фильми орқали энди танилаётган эдилар. Кўп иккиланишлар сўнг Уилл Смит лойиҳадан воз кечади ва машҳур Нео роли актёр Киану Ривзга насиб этади.
Эндиликда Уилл ўша қароридан афсусланмоқда.






