АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги ЙТҲда велосипедчи ҳалок бўлди

'Сурхондарёдаги ЙТҲда велосипедчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 16 февраль куни соат 09.00ларда Э.Ш. ўзининг “Tayota Corolla” русумли автомашинасини Олтинвоҳа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлининг 1408-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётган Олтинвоҳа маҳалласида яшаган Ш.Х.ни уриб юборган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Ш.Х. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


    Бошқа янгиликлар