2019 йил 28 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Иштихон туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда Иштихон тумани Орлот маҳалласи ҳудудида ўтказган тезкор тадбир давомида муқаддам судланган фуқаро М.Б. ва шу туманда яшовчи М.А. билан жиноий тил бириктириб, Жомбой тумани А.Қурбонов маҳалласида яшовчи, фуқаро Ғ.С. ўғлига тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинасидан такси сифатида фойдаланиб тадбирда харидор тариқасида жалб қилинган “Шурик” ва “Коба” исмли шахсларга 1045,42 (бир минг қирқ беш грамм, қирқ икки миллиграмм) оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддасини 52 миллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Б.М. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ўзига тегишли эканлигини, ушбу марихуана гиёҳвандлик моддасини 2018 йил май ойларида Булунғур туманида ижарага олган дала майдонига экиб, етиштирганлигини билдирган.
Айни пайтда Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






