Хитой ва Корея Республикаси эркин савдо бўйича шартномани имзолашларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Жанубия Корея ҳукуматининг Пекиндаги вакили. Ушбу ҳужжат Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ва ХХР раиси Си Цзиньпин иштирокида имзоланган.
Жорий йилнинг якунига қадар томонлар шартноманинг деталларини келишиб олишлари зарур. Шартномани расмий имзолаш маросими кейинги йилнинг бошига режалаштирилган, дея қайд этди Корея вакили.





