АсосийDunyo

Греция соҳилларида кучли ер силкиниши кузатилди

Греция соҳилларида, яъни Ликсури шаҳридан 8 километр узоқликдаги Ионич денгизида силкиниш кучи 5.2 магнитудага тенг зилзила содир бўлди. Воқеа маҳаллий вақт билан 01:15да рўй берган. Зилзила маркази 16 километр чуқурликда бўлган.

Қурбонлар ва бузилишлар йўқ. Тошқин хавфи эълон қилинмаган, дея хабар бермоқда РИА Новости АҚШ геология хизматига таянган ҳолда.

    Бошқа янгиликлар