Discovery телеканали янги ва айтиш лозимки антиқа лойиҳани мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда. Ушбу лойиҳа орқали миллионлаб тамошабинлар катта анаконда илонининг инсонни ютиб юборишини тўғридан-тўғри олиб бориладиган эфир орқали кўриш имконяитига эга бўладилар. “Тириклайин ютиш” лойиҳаси учун илон ютиб юборгандан сўнг инсонга яшаш имкониятини берадиган маҳсус костюм ихтиро қилинди. Костюм ёрдамида инсон ҳеч бир қийинчиликсиз ваҳший қорнида ҳам нафас олишм мумкин. Шунингдек, костюмга маҳсус камералар ўрнатилган. Фильм ижодкорлари телеканал ҳодими бўлмиш Пол Розолининг ҳаётига ҳеч нарса ҳавф солмаётганини айтишмоқда.





