АсосийDunyo

Елизаветта IIга суиқасд уюштирилди (ми?)

Британия полицияси тўрт кишини қўлга олиш орқали қиролича Елизаветта IIга қилинадиган суиқасднинг олдини олди, дея хабар бермоқда The Sun.

Нашрнинг тасдиқлашича, террорчилар Елизаветта IIни жума куни қуролли тўқнашувлар вақтида ҳалок бўлган Британия қироллиги легиони ҳарбийлари шарафига уюштирилган фестивал вақтида ўлдиришни режалаштирган.

The Sun маълумлотига кўра, жиноятчилар уни Альберт-холлда пичоқлашни мўлжаллаган, уларда ўқотар қурол ҳам бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Полиция 1-дан 27 ёшгача бўлган тўрт кишини қўлга олган, шунингдек Лондоннинг ғарбий қисми ҳамда Бакингемшир графлигида ҳам бир неча рейдларни ўтказган.

    Бошқа янгиликлар