АсосийDunyo

Хитойлик эркаклар туғруқ вақтидаги оғриқларини ўзларида синаб кўрмоқдалар

Хитойнинг шарқидаги Цзинань шаҳридаги касалхоналарнинг бирида туқруқ вақтидаги оғриқларини ўз танасида синаб кўришни истаган эркаклар учун ажойиб имконият яратилди. Бу ҳақда Day.Az нашри хабар бермоқда.

Бунинг учун ўз истаги билан келган эркак кишининг танасининг бир неча қисмига тўлғоқни юзага келтирувчи аппарат уланади. Айтиш лозимки, бундай жараённи бошдан кечирган кўплаб эркаклар анча вақтгача ўзларига келишга қийналишмоқда. Чунки шифокорларнинг фикрларига қараганда, туғруқ вақтида одатда аёлларнинг ёлғиз ўзи, қайнонаси, дугонаси кабилар билан келишади. Эркаклар эса бу вақтда уйда рафиқасининг кўзи ёригани ҳақидаги хабарни кутиб ўтиришади. Эркаклар учун жорий этилган хизмат эркакларга ўз рафиқаларини хурмат қилишни, қадрлашни ўргатади. Маълумот учун айтиш керакки, туғруқ вақтидаги тўлғоқ оғриқларини ўз танасида синаб кўришни истовчи эркакларнинг аксарияти рафиқаси хомиладор бўлган аёллардир. 

    Бошқа янгиликлар