АсосийJamiyat

Ислом Каримов «Ўзбекистон темир йўллари»нинг 20 йиллиги муносабати билан компания ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниясининг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Фармонга биноан, компаниянинг бир гуруҳ ходимлари «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвонлари, «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари, «Содиқ хизматлари учун», «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланади.

2014 йил 5 ноябрь куни эълон қилинган фармон матни билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида танишиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар