АсосийJamiyat

Бухорода фавворалар хиёбони очилди

Бухоро шаҳрида жорий йилнинг бошида қурилиши бошланган фавворалар хиёбонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Умумий майдони 6 гектарлик ҳудудда Бухоро вилояти тарихидаги илк мусиқий фавворалар қурилди. 30 метр диаметрга эга иншоот сувни 15-20 метргача баландликка отади ҳамда ёқимли мусиқа ва ранглар ҳамроҳлигида жилоланади. Аввал хабар берилганидек, майдонда «қуруқ фавворалар» ҳам очилди.

Foto: anhor.uz

Foto: anhor.uz

Foto: anhor.uz

Хиёбон ҳудудида 1000 га яқин ноёб дарахтлар ўтказилган, бежирим чироқлар, миллий безакларга эга шийпонлар ва дўконлар ўрнатилган. Барча қурилиш ишлари Бухоро шаридаги «20-трест» томонидан бажарилган. Очилиш маросими Бухородаги Абу Али Ибн Синонинг илмий ва маънавий меросига бағишланган халқаро конференция билан бир вақтга тўғри келди.

    Бошқа янгиликлар