АсосийSUG'DIYONA

Фрикаделька шўрва

Керакли масаллиқлар:
Шўрва
си учун:

2 – 2,5 литр сув

2 та картошка (майда қилиб тўғралган)

1 ош қошиқ сарёғ

1 та сабзи (қирғичдан ўтказилган)

0,5 та катта пиёз (майда тўғрлаган)

туз, мурч (таъбга кўра)

3 – 4 ош қошиқ гуруч

1 – 2 та лавр барги

таъбга кўра мурч, кўк пиёз, укроп, петрушка (майда қилиб тўғралган)

Фрикаделкалар учун:

0,5 кг товуқ гўшти (майдалагичдан ўтказилган)

1 бўлак нон ёки 1 пиёла нон увоғи

1/4 - 1/3 пиёла сут

1 чой қошиқ туз

1/4 чой қошиқ қора мурч

1 та тухум

1/4 – 1/2 пиёз (қирғич ёки майдалигичдан ўтказилган)

Тайёрланиши:

1. Сувни қайнаш даражасига олиб келинг.
2. Лавр барги ва таъбга кўра мурч ва туз солинг.
3. Картошкани солиб, оловни ўрта даражагача пасайтиринг.

4. Алоҳида товада сариёғни эритиб, пиёзни солинг. 1/4 - 1/3 чой қошик туз солиб, устини ёпиб, ўрта оловда 3-5 дақиқа давомида пиёз шаффоф рангга киргунча қовуринг. 
5. Сабзини солинг ва яна бир чимдим туз сепиб, устини ёпган ҳолда 2 – 4 дақиқа давомида қовуришда давом этинг. 
6. Тайёр бўлган аралашмани шўрвага қўшинг.

7. Сутга нон увоғини қўшиб, 5 дақиқа давомида увоғлар сутни шимиб, юмшагунча тиндиринг.
8. Увоғга қолган барча масаллиқларни солиб яхшилаб аралаштиринг. 
9. Шўрвага гуручни қўшинг (гуручни шўрвага фрикаделкалани солишдан олдин қўшилади).

10. Қўлингизни намлаб, қиймадан ярим ош қошиқ катталигида коптокчалар ясанг ва милдиллаб турган шўрвага солиб чикинг.
11. Оловни кўтариб бир қайнатиб олинг ва яна пасайтирб, гуруч ва фрикаделкалар яхшилаб пишгунча, ёки ўртача 20 дақиқа, кайнатишда давом этинг.
12. Тайёр бўлган шўрвани кўкатлар билан безатиб, дастурхонга тортиш мумкин. 

    Бошқа янгиликлар