Актёр Кристиан Бэйл Apple компанияси асосчиси Стив Жобс ҳаёти ҳақидаги фильмда иштирок этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.
Октябрь ойида фильм сценарийси муаллифи Аарон Соркин Apple асосчиси ролини айнан Кристиан Бэйл ўйнашини тасдиқлаган эди.
Манбаларнинг маълум қилишича, актёр фильм режиссёри Дэнни Бойл билан музокаралар олиб борган, бироқ томонлар охир-оқибат барибир келиша олишмаган.
Ҳозирги вақтда Бэйл Трэвис Макги ҳақидаги детективларни экранлаштиришда иштирок этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бу лойиҳада ҳам у бош ролга таклиф қилинган.





