Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси анжуманлар залида “Infolib – 2014” III миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Ўзбекистон халқ артистлари Фарруҳ Зокиров ва Насиба Абдуллаевалар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
“Китобларнинг ўз оҳанрабоси бор, уни бир марта қўлиги олган инсон у билан дўстлашиб умрининг охиригача қўлидан қўймайди. Эстрада хонондаси учун ҳам бу жуда зарур, чунки у халқ орасида маданият тарғиб этади. Маданият ва маърифат эса ажралмас тушунчалардир”, – деди Фарруҳ Зокиров.
Тадбирда мухлислар санъаткорларнинг ижодий ҳаёти, фаолияти, санъатда эришган ютуқлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш билан бирга жонли ижрода қўшиқлар тинглашга муяссар бўлдилар.





