Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўзбекистонлик ва хорижлик эстрада юлдузларининг концертлари ўтказила бошлайди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Унинг айтишича, бунинг учун махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ стадионда нафақат футбол ўйинлари, балки концертлар, фестиваллар ва спортнинг бошқа турлари бўйича чемпионатлар ҳам ўтказилади.
Ҳоким ўринбосари кейинги йилда «Бунёдкор»да тўртта йирик тадбир ташкил қилинишини айтди, бироқ уларнинг қандай тадбир бўлишига аниқлик киритмади.





