Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ўз мамлакати ҳарбийларини тўлиқ жанговар тайёргарликни сақлаб туришга чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Корея Республикаси раҳбари Канвондо провинциясидаги Вонжу шаҳрида жойлашган ҳарбий базада бўлиб ўтган мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари сафига Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган FA-50 русумидаги янги қирувчи самолётлар эскадрилияси қўшилиши тантаналарида ушбу баёнотни берган.
Пак Кин Хенинг сўзларига кўра, ҳозир хавфсизликни таъминлаш масаласи анча кескин тус олган. Шунингдек, президент Жанубий Кореяда ҳарбий самолётлар ишлаб чиқарилиши кўпайтирилиши зарурлигини ҳам таъкидлаган.





