Австрияда теракт содир этишда шубҳа остига олиниб, 14 ёшли ўсмир қўлга олинди, дея хабар бермоқда маҳаллий The Local нашри.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, ўсмир террористик гуруҳ аъзолари билан алоқага киришишга ҳамда Венадаги Вестбанхоф вокзалида теракт уюштиришга ҳаракат қилган. Уй шароитида бомба ясаш бўйича йўриқномани интернетдан олган.
Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу масала бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.





