Шимолий Корея аҳолиси кўп ҳолатларда унаштириш маросимида никоҳ узуги ўрнига мобел телефонларни совға қилишмоқда, дея хабар бермоқда РИА Новости.
“Кичкина ва ўртача шаҳарларда тўйда телефон аппаратларини совға қилиш етакчилик қилмоқда. Кейин эса никоҳ узуги турибди”, - дея иқтибос келтирмоқда Guardian газетаси Хамгён-пукто провинциясида яшовчи фуқаронинг сўзларидан.
Газетанинг таъкидлашича, КХДР ёшлари ўртасида телефон яхши шароитга эгалигининг тимсоли бўлиб қолмоқда. Турмушга чиқмаган қизлар эса жуда камдан-кам ҳолатларда телефон сотиб олиш имкониятига эга бўлишади.
Хабарларга кўра, Шимолий Кореяда оддий мобил телефон аппарати 200-300 доллар, мамлакатда ишлаб чиқарилган смартфонлар 400 доллар туради. Шимолий кореялик ишчининг ўртача ойлик-маоши тахминан 3 долларни ташкил этилади.
Ўтган йилнинг май ойи ҳолатига кўра, Шимолий Кореяда мобил алоқа абонентлари сони 2 миллион эди. КХДРнинг ҳар 12 фуқаросидан бирида телефон бор.





