Хонанда Мадонна 1985 йили Шон Пен билан турмуш қурганида кийган кўйлаги кимошди савдосига қўйилди. Кўйлакнинг бошланғич баҳоси 60 минг доллар, дея хабар бермоқда Hello.
Ушбу савдода кўйлакдан ташқари Мадоннага тегишли 140 та буюм сотилади. Аукцион уйи экспертларининг баҳоларига кўра, уларнинг умумий баҳоси 500 минг долларни ташкил этади.
Juliet’s Auction компанияси ташкил этаётган ушбу савдо 7-8 ноябр кунлари Калифорния штатидаги Беверли-Хиллз галереясида бўлиб ўтади.





