Инновация – иқтисодиётнинг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Янги технологияларни жорий этмай туриб, бир хил ривожланишнинг имконияти йўқ. Бироқ ниманидир кашф қилиш таваккал қилиш деганидир. Шу сабабли кўплаб кашфиётчилар айнан ушбу инновациялар учун жонларини қурбон қилишган.
1. Френсис Эдгар Стенли
Stanley Motor Carriage Company компанияси асосичиларидан бири Френсис Эдгар ўз даврининг революциясига айланган Stanley Steamerни сотиб юборади. Афсуски, Стенлининг ўзи машинада ҳалок бўлган. У йўлдаги тўсиқлардан ўтишга ҳаракат қилади, бироқ машина ағдарилиб кетади.
2. Жан-Франсуа Пилатр де Розье
Жан-Франсуа Пилатр де Розье ҳаво шарида учишга иштиёқи баландлардан бири бўлган. Бироқ уни қандайдир бошқа гуруҳ Ла-манш бўғози устидан учиб ўтгандан кейин жуда тез унутиб юборишади. У бу ишни ёлғиз қилишга уриниб кўради ва номаълум сабабларга кўра ҳалок бўлади.
3. Уильям Баллок
Уильям Баллок 1863 йили ҳарф териш машинасини кашф қилади. 1867 йили айнан шу машина унинг оёғига урилади ва қорасондан вафот этади.
4. Жеймс Фикс
Жеймс Фикс югуриш орқали машҳур бўлади, лекин унинг ўзи чопиш вақтида юраги хуруж қилиб вафот этган.
5. Томас Эндрюс
Томас Эндрюс “Титаник”ни лойиҳалаштирган ва асосий эътиборни унинг хавфсизлигига қаратган. Эндрюс кема бортида камида 46 та қутқарув қайиқлари бўлиши кераклигини айтган, бироқ уларнинг сони 20тагина бўлган. Буюк конструктор ўзининг сўнгги соатларини одамларни қутқариш билан ўтказган. Унинг танасини топа олишмаган.
6. Генри Смолински ва Хэл Блейк
Смолински ва Блейк AVE Mizarни, яъни учар қанотларга эга автомобилни яратишган. Ғоянинг асосий мақсадида Америка шаҳарлари ўртасидаги аэропортлар устидан кичкина парвозни амалга ошириш эди. Ҳар икки кашфиётчи ҳам тажриба учиш вақтида ҳалок бўлган.
7. Отто Лилиенталь
Отто Лилиенталь дельтапланда учиш бўйича омадли парвозларни амалга оширган илк одам ҳисобланади. Лилиенталь 2000 парвозни амалга оширган ва натижада умуртқасини синдириб олади ва дельтаплан қулаб тушади.
8. Ли Си
Ли Си эрамиздан аввалиги III асрга қадар Цин сулоласи канцлери бўлган. У “Беш жазо” номли ўлим жазосини ўйлаб топади. Ўлимга ҳукм қилинганларнинг кўрсаткич бармоғи ёндирилган, бурни, товони кесилган, кейин бичилган ва ниҳоят ўлдирилган. Кейинчалик Ли Сининг ўзи давлат тўнтаришида иштирок этади ва уни ҳам худди шу усулда ўлдиришади.





