АҚШ давлат котиби Жон Керри Канада пойтахтида бўлиб ўтган отишмани теракт қаториша қўшиш мумкин дея фикр билдирди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
“Шубҳасиз, кимдир формадаги одамга қурол билан ўқталиб, кейин эса парламентга қараб борар экан бу ҳолатни ҳеч иккиланмасдан теракт деб баҳолаш мумкин”, - деди Жон Керри ҳамкасби Жон Бэирд билан ўтказган музокаралари якунида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
“Биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида чегараларни ҳимоя қилиш ва маълумот алмашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этамиз”, - дея қайд этди давлат котиби.
Канада пойтахтидаги отишма 22 октябр кунги ҳарбий ёдгорлик ёнида бўлиб ўтди. Сочма ўқ отувчи қурол билан қуроллаган жиноятчи фахрий қоровулни ўлдирди ва парламент ёнида жойлашган бинога кирди.
Отишмалар давомида полиция бино ичкарисидаги жиноятчини отиб ўлдирди. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ҳодиса вақтида 30га яқин ўқ узишлар кузатилган.





