Boxofficemojo портали кинематография тарихидаги энг кассабоп фильмлар рўйхатини янгиланган ҳолда тақдим этди.
Манбага кўра, "Трансформерлар-4" фильми 1,087 миллиард доллар билан ушбу рўйхатнинг 10-қаторидан ўрин олган. Ундан кейин “Қора рицар: Афсонанинг туғилиши” фильми 1,084 миллиард доллар билан турибди.
Тўққизинчи ўринни 1.108 миллард доллар тўплаган Жеймс Бонд 007 ҳақидаги “Скайфолл координатлари” фильми эгаллади.
Рўйхатнинг саккизинчи ўрнида 1,119.9 миллиард билан “Узуклар ҳукмдори: қиролнинг қайтиши”, еттинчи ўринда эса "Трансформерлар: ойнинг қоронғу томони " 1,123.8 миллиард доллар билан турибди.
Олтинчи “Темир одам” (1.215.4 миллард доллар), бешинчи эса "Совуқ юрак" (1,274.2 миллиард доллар).
Тўртинчи ўринни “Гарри Потер ва ўлим туҳфаси” (1,341.5миллиард) ундан кейин эса "Қасоскор" (1,518.6 миллиард). Иккинчи ва биринчи ўринлари Жеймс Кэмероннинг “Титаник” (2,186.8 миллиард доллар) ва "Аватар" (2,788.0 миллиард доллар) фильмлари эгаллаган.





