“Интернет тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси сабаб Будапештда бўлиб ўтган норозилик митинги жанжал билан тугади. Акция 26 октябр куни бўлиб ўтди. У ерга интернетдан юклаб олинган ахборот учун пул тўлашни истамаётганлар тўпланди.
Венгрия ҳукумати ҳар бир фойдаланилган гигабайт учун махсус солиқ қийматини белгилашни режалаштирмоқда. Бу тахминан 50 евроцентни ташкил этади. Ўз навбатида бу қоида фойдаланувчиларга ёқмади, чунки шусиз ҳам текин бўлиши мумкин бўлган ахборот ёки маълумот учун тўлашни талаб қилишмоқда.
Иқтисодиёт вазирлиги олдида бошланган намойиш олдинига тинч эди, бироқ кейинчалик бир неча юз киши партия биноси томон юрди. Бинодан компьютер деталлари, ҳаттоки ноутбуклар учиб чиқа бошлади. Норозилар барча ойналарни синдиришди. "Россия 24" телеканали хабарига кўра, вазиятга полиция аралашган, улар билан бўлган тўқнашувда норозилар гуруҳининг бошлиқлари қочиб кетишган.





